Андижонда

Янги Андижон ижодкор ўқувчилар нигоҳида

13.10.2023   149

Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчилари табиатан хассос, кўнгил инсонлари. Улар билан суҳбатлар гоҳи самимий туйғуларга қоришиб кетса, гоҳи ҳазилларнинг беғубор оламида юз очади. Таълим даргоҳининг 10- ва 11-синф ўқувчилари билан дарсимиз бор. Машғулотлар публицистиканинг рангин дунёси, ижод билан бевосита боғланган.

Навбатдаги машғулотларимиздан бирини вилоятнинг марказлашаётган, обод гўшага айланаётган янги Андижон массивида ўтказдик. Мақсад, ёшларнинг атрофни, бунёдкорликни, янгича ташаббусларни теран нигоҳларида акс эттира олишлари, уларни борича тасвирлай билишларига кўмаклашиш бўлди.

Келинг яхшиси, айрим ўқувчилар фикрларини ҳавола этсак.

Сурайё ҚОДИРЖОНОВА, 10-синф ўқувчиси:

- Янги Андижон чинданам кўркам бир маскан экан. Очиғи, биринчи марта боришим. Улкан қурилиш ишлари ақлимизни олгани рост. Шаҳарсозлик соҳасининг етук мутахассиси, бош қурувчи Азизбек Омоновнинг янги Андижондаги бунёдкорликлар бўйича бизга тақдим этган тақдимотидан жуда таъсирландик. Саволларимизга ҳам шошилмай, батафсил жавоб берганларидан хурсанд бўлдик. Ёш, хали ўқувчи эканлигимизга қарамай, масъулият билан ҳар бир жойни кўрсатиб тушунтириб бердилар. Вилоятимизнинг улкан адирлик қисмини гул-чаман, замонавий қиёфадаги шаҳарга айлантиришга масъул шундай қурувчилар билан фахрлансак арзийди.

Гулчеҳра МАЪМИРОВА, 10-синф ўқувчиси:

  • Бизга дастлабки маълумотларни вилоят ҳокимлиги қурилиш бўлими мутахассиси Элёрбек Мирзааҳмедов тақдим этди. Уларнинг таъкидлашича, ушбу массивдаги бунёдкорлик ишлари 2021 йилдан бошланган. Суҳбатимиз бошлангач, етиб келган қурилиш ишларига бош масъул раҳбар Азизбек Омоновнинг қайд этишича, янги Андижон 2038 йилларга келиб бутунлай замонавий шаҳарга айланади. Айни вақтда 53 та хонадон ўз эгаларига топширилган. Умумтаълим мактаби, мактабгача таълим ташкилоти ҳамда оилавий поликлиника фаолиятини бошлаган. Яна битта таълим маскани ва масжид қурилиши режалаштирилган. Таъкидлашича, яшил ҳудудларни сақлаб қолган ҳолда кўп қаватли уйлар қуришга эришиляпти. Чунки экологик тоза муҳит, соф ҳаво саломатликнинг илк гарови.
  • Янги Андижон массиви қурилишига 40 минг гектар ер майдони ажратилган. Бу ерда олиб борилаётган 24 соатлик қурилиш ишлари замирида машаққатли меҳнат, тинимсиз изланишлар, халқнингфаровон, қулай яшаши учун илгари сурилаётган янги ташаббуслар ва улкан қурилиш тажрибаси мужассамлигига гувоҳ бўлдик. Қурувчилар кундузги ва тунги сменада меҳнат қиляптилар. Шу кунга қадар ажратилган майдоннинг 53 гектарида замонавий бино ва иншоотлар қад ростлаганини кўрдик. Қуриб битказилган хонадонларга кўчиб келган аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиш иштиёқида кўп қаватли уйларни айландик. Фарзандини ўйингоҳга олиб чиққан аёл билан қизқишларимизни ўртоқлашдик. Айтишича, барча қулайликлар яратилган. Газ, сув, электр энергияси ресурслари етарли. Ўзи хоҳлаб 2 хонали хонадонни шу йили сотиб олибди. Андижон шаҳри билан боғловчи киракаш машиналар ҳаракати йўлга қўйилгани боис масофаларда ҳам қийинчилик йўқлигини мамнунлик билан айтди.
  • 2030-йилгача қурилиш ишлари якунланиши кутилаётганҳудудга йўл оларканмиз, тасаввурларимизни аллақачон хаёлан гавдалантириб олгандик. Ҳа, етиб борганимизда, чет эл дизайни асосида қурилаётган янги шаҳар ҳақидаги тасавурларимиз кўз олдимизда юз очганди. Янги Андижон иш бошқарувчиси, бош қурувчи Азизбек Омонов яқин ўн йилликда бу ҳудуд ҳам замонавий қиёфа акс этиб, гавжум бўлиши ва бу ерда метро транспорти ҳаракати ҳам йўлга қўйилишини мамнуният билан таъкидлади. Биз икки дугонам билан қурилиш ишларида фидойилик билан меҳнат қилаётган жонкуярлар билан суҳбатлашишни истадик. Улар мазкур бунёдкорликларда ўзларининг муносиб ҳиссалари бўлаётганидан фахрланишларини айтишаркан, нигоҳларида кейинги авлодга муносиб туҳфа ҳозирлаётган оталарнинг қувончли чақинларини кўргандек бўлдик.Янги Андижон ҳақида ўрганганларимиз кўп бўлмаса-да, у ердаги муҳит ва амалга оширилаётган тадбирларни кўриб, кўзларимиз қувонди, дилларимиз яшнади.

Санамой КОМИЛОВА, 10-синф ўқувчиси:

Маржона УМАРОВА, 10-синф ўқувчиси:

*******

Мана, ижодкор ўқувчиларнинг дунёни англашга, атрофни танишга, ўз билганларича, ўз кўрганларича тасвирлашга бўлган қизиқишларидан бир томчи. Уларни мустақил ҳаётда хайрли ишлар, эзгуликлар ва албатта халқ ишончи билан пасту-баланди қалам билан катта-кичикка етказишдек масъулият кутяпти.

Зилола РАҲМОНОВА