Атрофга назар

2024 йилги давлат дастури: юртимиз равнақини юксалтириш, фаровонликни оширишга хизмат қилувчи муҳим ҳужжат


29.03.2024   703

Мамлакатимиз Президентининг 2024 йил 21 февралдаги Фармони билан қабул қилинган “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури кенг жамоатчиликнинг муҳокамаларда билдирилган таклифлари асосида ишлаб чиқилган. Муҳим ҳужжатда 2024 йилга мўлжалланган йўналишлар кесимидаги амалий тадбирлар режаси ҳамда йўналишлар кесимида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати тасдиқланди.

Амалий тадбирлар режаси ўз ичига 5 та йўналишдан иборат 100 та мақсад, 312 та банд, 709 та вазифани ўз ичига олади.

Йўналишлар кесими қуйидагича:

1-йўналиш (ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш) 44 та мақсад, 115 та банд, 259 та вазифа;

2-йўналиш (барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш) 17 та мақсад, 98 та банд, 218 та вазифа;

3-йўналиш (сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш) 12 та мақсад, 33 та банд, 81 та вазифа;

4-йўналиш (қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш) 16 та мақсад, 38 та банд, 68 та вазифа;

5-йўналиш (“Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш) 11 та мақсад, 28 та банд, 83 та вазифани ўз ичига олган.

Ушбу Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 март куни вилоятимиз ҳокимининг тегишли қарори билан вилоят худудий дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Вилоят ҳудудий дастурининг амалий тадбирлар режаси жами
5 та йўналишдан иборат бўлиб, 57 та мақсад, 125 та банд, 325 та вазифа қамраб олинган.

Йўналишлар кесими қуйидагича:

1-йўналиш (ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш) 24 та мақсад, 49 та банд, 126 та вазифа;

2-йўналиш(барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш) 15 та мақсад, 43 та банд, 118 та вазифа;

3-йўналиш (сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш) 9 та мақсад, 18 та банд, 49 та вазифа;

4-йўналиш (қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш)8 та мақсад, 14 та банд, 31 та вазифа;

5-йўналиш (“Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш) 1 та мақсад, 1 та банд, 1 та вазифани ўз ичига олган.

Ҳудудий дастурни таҳлил қиладиган бўлсак, асосан таълим тизими ислоҳотларига катта эътибор қаратилганини кузатиш мумкин.

Мисол учун бу йил болаларни мактабгача қамров даражасини 83,6 фоизга етказиш кўзда тутилган. Бунда жорий йилда 10 та давлат мактабгача таълим ташкилотини фойдаланишга топшириш ҳисобига 490 нафар қўшимча болаларни жалб қилиш, шунингдек, 675 ўринли 5 та давлат хусусий шериклиги асосида 15 минг 850 ўринли 317 та оилавий МТТларни ташкил этиш, 100 та давлат мактабгача таълим ташкилотларини компьютер синфлари билан таъминлаш учун жами 57,8 млрд.сўм бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириш вилоят ҳудудий дастурида ўз аксини топган.

Шунингдек, вилоятда 2024 йилда умумий ўрта таълим тизимида яратиладиган янги ўқувчи ўрнини 15 мингтага ошириш, янги мактаблар қуришга 30,5 млрд. сўм миқдорида маблағлар ажиратилиши ўсиб келаётган келажак авлоднинг сифатли таълим олиши, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитлар яратиб берилаётганлигининг далилидир.

Шу билан бир қаторда Фармонда фуқаролик жамияти институтларига, хусусан, “Юксалиш” ҳаракати ва “Тараққиёт” стратегияси марказига “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида йўналишлар бўйича амалий тадбирлар режалари бажарилишини, мақсадли кўрсаткичларга эришилишини, шу жумладан, жойларга чиқиб жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда тизимли мониторинг қилиш вазифалари юклатилган.

Давлат дастури ва ҳудудий дастурларда белгилаб берилган мақсадларни ўз вақтида ва самарали амалга оширишда ислоҳотларга бефарқ бўлмаган фуқаролар, давлат органлари, фуқаролик жамияти институти ҳамда ОАВ вакиллари бир мақсад йўлида бирлашамиз.

Диёрбек ТУРҒУНОВ,

Юксалишҳаракати

вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари.