Атрофга назар

25 ЙИЛ МАТБУОТ БИЛАН БИРГАМАН


14.11.2023   111

Соҳамдан келиб чиқиб, бир неча йилдан буёнматбуот билан биргаман. Меҳнат фаолиятим, ҳаётимнинг энг кўп вақти ҳам газета-журналлар орасида ўтди.Ахборот ресурс марказини буларсиз тасаввур қилиш қийин. Авваллари 20 дан ортиқ газетага обуна бўлган бўлсак, ҳозирда энг асосий нашрлар билан ҳамнафасмиз.

Иш жараёнида маънавий-маърифий йиғилишлар даврий матбуот нашрларида ўқиган янгиликлар, соҳага оид мақолалар мунозараси билан бошланади. Юртимизда, вилоятимизда қандай янгиликлар рўй берди, ижтимоий-сиёсий масалалар, дунё хабарларини, аввало, газеталардан биламиз. Айниқса, сиёсий жараёнлар, сайловлар, янги чиққан қарор-фармонлар энг биринчи матбуотда эълон қилинади.

Замон тараққийлашиши турмуш тарзимизга таъсир қилмай қолмайди. Соатлар, ҳатто сонияларда кўз кўриб, қулоқэшитмаган ҳодисалар юз бермоқда. Бутун дунё ижтимоий тармоқлар билан овора. Шу ўринда газеталар назардан четда қолгандай кўринади.Аммо энг ривожланган мамлакатларда матбуот ҳали-ҳануз юқори ўринларда турибди. Дунёга машҳур сиёсатчилар ҳам тонгни ўз нашрлари билан қарши олади. Демак, ҳаммасига интернет айбдор эмас. Замон ўзгаришиилм олишга, китоб, газета ўқишликка қаршилик қилолмайди.Барчаси тизимга, инсонларнинг қарашларига, давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга боғлиқ.

Газета зерикарли деганларга, унда қандай мақолалар чоп этилаётганидан хабари бормикан.? Бунинг учун газета ва унда ёритиб борилётган материаллар, таҳлилий-танқидий мақолалар оммага эълон қилиниши, керак бўлса реклама қилиниши зарур. Ана шунда қизиқиб ўқувчилар сони ортади. Бундан ташқари, матбуот соҳасида фаолият юритадиганжурналист-мухбирларниқўллаб-қувватлаш керак.

Сўнгги пайтларда обуна даражаси пастлагани кундек равшан. Бир неча туман газеталари ҳам ўз фаолиятини тўхтатди. Медия марказни олди-қочди ижтимоий тармоқлар эгаллаб бормоқда.Ўқимишли, саводли, истеъдодли соҳа вакиллари кўпинча эътибордан четда қолади. Шу сабабли ҳам профессионал журналистлар ўз фаолиятидан бошқа соҳаларга ўтиб кетмоқда.

Кузатишларимга таянсам - вилоят газетасидавлат ҳисобига ўтиши, унга бироз эркинлик берилиши керак деб ўйлайман. Бундан ташқари, муассаса сўнгги русумдаги техникалар билан жиҳозланиши, ходимларга имкон даражасида тезлик билан ишлашлари учун керакли шароитлар яратиб берилиши зарур. Ана ўшанда биз ҳам матбуотда тезкорликни, креативликни, замон нафасини кўра оламиз.

Яна бир таклифим - ўқитувчилар, шифокорлар, турли соҳа вакилларининг ўз мақолалари тез-тез бериб борилса, обуна масаласи ёзувчи-мухбирларгатаъсирини кўрсатмаса, почталар газеталарни ўз вақтида обуначиларга топширса ва ҳар тонг одамлар нонуштаси севимли нашрларни ўқиш билан бошланса, нурустига аъло нур бўлар эди.

Гулчеҳра Анорбоева.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

Андижон академик лицейи ахборот ресурс маркази раҳбари.