Атрофга назар

Баҳор қандай бошланади?


20.02.2024   886

Жаҳон прогнозлаш марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, март ойи нисбатан салқин бўлиши тахмин қилинмоқда. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-2° га паст, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиб, 4-9° илиқни, жанубда 10-11° илиқни ташкил этади.

Ой давомида ҳарорат кечалари 0-5° совуқдан 5-10° илиққача, кундуз кунлари 5-10° илиқдан 17-22° илиққача, жанубда 20-25° илиққача кескин ўзгариб туриши прогноз қилинмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан кўп бўлиши кутилмоқда.