Атрофга назар

Ер ресурслари ҳолати бўйича миллий ҳисобот юритилади


06.11.2023   83

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур низом “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятиниянада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига мувофиққабул қилинган.

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • ер ҳисоботини юритиш тартибини;
  • ер ҳисоботи шаклларини тасдиқлашни;
  • ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш тартибини;
  • ер фонди тоифаларидаги ўзгаришларниҳисобга олиш тартибини.

Кадастр агентлигига 2024 йил 1 январга қадар “Ер ҳисобот” автоматлаштирилган ахборот тизими (АТТ) ишга тушириш ҳамда уни “Э-қарор” электрон тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш топширилган.

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрларипалатаси “Ер ҳисобот” АТТ оператори ҳисобланади. Ер ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш, ерларни тоифага ажратиш ва бир тоифа дан бошқасига ўтказиш натижалари ваколатли давлат органларининг қарорлари асосида “Ер ҳисобот” АТТга киритиб борилади.