Атрофга назар

Эски китобларнинг ҳидини севиш фанда—библиосмиа деб аталади


20.02.2024   875

Ушбу қизиқарли факт ўқишга қарамлар учун аталган бўлса не ажаб.

Кимдир сиздан нега электрон китоблардан кўра қоғозли ёки қаттиқ муқовали китобларни афзал кўрасиз, деб сўраган пайтлар бўлганми? Эҳтимол, сизга бир неча марта бу савол берилгандир ва сиз электрон китобларни ёқтирмаслигингиз ҳақида жавоб бергандирсиз. Кўпинча одамлар қоғозли ва қаттиқ муқовали китобларни афзал кўришларини айтишади, аммо аниқ сабабни келтира олмайдилар. Бунинг сабаби балки шу бўлиши мумкин?