Атрофга назар

Эски ўзбек адабий тилига 1-бўлиб қизиқиш билдирган хорижлик олим ким эди?


06.11.2023   83

Бу венгер олими Армини Вамбери эди. Чиғатой, яъни эскаи ўзбек тилига илк бор қизиқиш билдирган бу олим Ўрта Осиё туркий тиллари ва венгер тили генетик жиҳатдан боғлиқ эканлиги ҳақидаги ғояни илгари сурган.

Турк тилини ўрганиш учун у 1857 йилдан 1861 йилгачаИстанбулдаги кутубхоналарда чиғатой тилидаги қўлёзмаларни ўрганади. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудига саёҳати унинг чиғатой тилини ўрганишга бўлган қизиқишини янада оширди.

1867 йилда Вамбери Европада илк чиғатой тили дарслигини чоп эттиради. Бу тил Вамбери томонидан аввало мумтоз адабий матнлар тили, шунингдек, учта ўзбек хонлиги: Хива, Бухоро ва Қўқон аҳолиси учун сўзлашув шеваси сифатида тадқиқ қилинган.

Илм-фан йўлида таваккал қилиб, ўзбек хонликлари ҳудудига дарвиш қиёфасида кириб келган олимни тарихчилар ким жосус деса, ким тил фидойиси дея таърифлайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам венгер олими чиғатой тили Европада кенг оммалашишига ҳисса қўшган.