Андижон 24

ХОРИЖДАН ЎҚИШИМНИ КЎЧИРОЛМАДИМ ЯНА ИМКОНИ БОРМИ?


21.09.2021   361

Хорижий мамлакатларнинг олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар юртимиздаги олийгоҳларга ўқишини кўчириш бўйича тест синовлари ўтказилган бўлсада ҳанузгача фуқароларимиздан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 22 июндаги “2021-2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1000 ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларининг мос ва турдош йўналишларига кўчириш Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовлари орқали амалга оширишилиши белгиланган. Бу жараён 23-25 август кунлари бўлиб ўтди.

Жорий ўқув йилида етарли баллни тўплай олмаган ёки қатнашолмаганталабаларқишки семестерда мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида олий таълим вазирлиги ёки танлаган олийгоҳ маъмуриятига мурожаат қилишлари мумкин.

Агар талаба иккинчи ёки учинчи курсда таҳсил олаётган бўлса, мутахассислик фанларининг мослиги тўрттадан кам бўлмаслиги керак.

Яҳёбек ҚОСИМОВ,

ДТМ Андижон вилояти бўлими етакчи мутахассиси.