Эълон ва билдирувлар

ИШБИЛАРМОН ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!


25.03.2024   737

Ўзбекистон Республикаси «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 ЙИЛ 11 МАЙ КУНГИ вм-252- СОНЛИ ҚАРори тасдиқланган.

Ушбу қарорНИНГ 1-бандида §. Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби белгиланган.1-Банднинг 14- қисмида“Уч томонлама тузилган шартномада енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, суғориш воситасини харид қилиш, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун олдиндан 30 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилиши (назарда тутилиши) мумкин. Тўловнинг қолган қисми шартнома шартлари тўлиқ бажарилгандан сўнг тўланади”деб белгиланган.

Шу сабали Қарорнинг ушбу бандини бажариш мақсадида Сизларни хамкорликка чақирамиз 2024 йил 30 март кунига қадар барча тадбиркорлик субъектларилойиха сметаларини Андижон вилояти ҳокимлиги хузуридаги “Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантриш” бошқармасига тақдим этиши мумкин.

Манзил: Андижон шаҳри, А.Навоий шоҳкўчаси, 126-уй. Кенгашлар уйи 3-қават 324- хона. Мурожаат учун телефон:74-223-24-61