Атрофга назар

КАДАСТР СОҲАСИДАГИ МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА


23.02.2024   1342

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармалари, унинг туман, шаҳар бўлим ва филиаллари томонидан кадастр соҳасига оид қонун, фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш, тизимда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, бўш ерларни аниқлаш ва аукцион савдоларга чиқариш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш сингари қатор йўналишларда самарали ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаларига жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали ҳамда жойларда ўтказилган сайёр қабуллар давомида жами 1 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг аксарият қисми ижобий ҳал этилиб мурожаат эгаларига соҳа ҳодимлари томнидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилиб келиняпти. Эътиборлиси фуқаролар мурожаатларини тинглаш ва ижобий ечимини топиш масаласида фақат раҳбарлар эмас бошқарманинг барча мутахасислари ҳам бирдек камарбаста бўлмоқда.

Мисол учун, Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро Улуғбек Абдуллаев бошқарманинг Жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош мутахассисига кадастр базаси билан муаммоси борлиги шу масалани ижобий ҳал этиб бериш юзасидан мурожаат қилган эди. Мурожаатга асосан шу кунни ўзида шаҳсан бош мутахасис томонидан фуқаронинг кадастр базаси билан боғлиқ муаммоси жойида ижобий ҳал этилди.

Яна бир ҳолатда Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Юлдашева Муҳайёхон томонидан ёлғиз оналиги ўзи яшаб келаётган уй-жойига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат этган. Мурожаат бўйича фуқаронинг отаси номида мавжуд ер ажратиш қароридан кўчирма берилиши бўйича ҳудудий “Архив” бўлимига ариза қилиниб, ер ажратиш қарори олинди ва ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мазкур қарорга асосан кадастр паспорти шакиллантириш бўйича ариза тўлдирилиб, кадастр хужжатлари расмийлаштириб берилди.

Умуман, кадастр тизими мутахассислари томонидан соҳа билан боғлиқ ишларни белгиланган тартиблар асосида амалга ошириш, ушбу жараёнда қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш, хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган зарур барча ишлар олиб борилмоқда.

Д. ИСМАИЛОВА,

Давлат кадастрлари палатаси Андижон

вилояти бошқармаси Жамоатчилик билан

алоқалар бўйича бош мутаҳассиси.