Атрофга назар

ШАҲРИХОН ТУМАНИДА 2023 ЙИЛДА 3 МИНГДАН ОРТИҚ КАДАСТР ПАСПОРТЛАРИ РАСМИЙЛАШТИЛДИ


26.02.2024   1424

Кадастр паспорти қандай ҳужжат?

Кадастр паспорти – кўчмас мулк объекти тўғрисидаги умумий маълумотлар ва объектнинг кадастр рақамини ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланди.

Кадастр паспорти таёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида асосида шакллантирилади.

Якунланган 2023 йилда Давлат кадастрлари палатаси Шаҳрихон тумани филиалига кадастр паспортини шакллантириш масаласида тўрт минг тўққиз юз саксон олти та мурожаат келиб тушган ҳамда уларнинг уч минг бир юз саксон учтаси ижобий ҳал этилиб, кадастр паспорти расмийлаштирилиб берилган.

Мурожаатларнинг бир минг беш юз эллик тўққиз таси камчиликлар мавжудлиги сабабли яни “Кадастр паспортини шакллантириш учун сўровномада нотўғри маълумотларни кўрсатилганлиги, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмагани, ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилгани сабабли бино-иншоотларга кадастр паспорти расмийлаштирилмаган бўлса икки юз қириқ тўрт таси мурожаатлар белгиланган тўловларни амалга ошириш жараёнида қолдирилган.

Филиал томонидан фуқаро ва тадбиркорлар мурожаатларига ҳам алоҳида этибор қаратилиб кетинмоқда. Жумлаган 2023 йилда филиалгаа барча манбалар орқали 242 мурожаатлар келиб тушган бўлиб йил якунларига кўра мурожаатларнинг 182 таси филиал ходимлари томонидан ўрганилиб мурожаатчиларнинг кадастр соҳасидаги муаммолари жойида ҳал этилиб, 30 таси низоли холатлар аниқланганлиги сабабли судларга мурожат қилишлиги бўйича хуқуқий тушунчалар берилган, қолган 30 тасига тартиб бўйича амалга ошириши керак ишлар юзасидан тушунтиришлар берилиб халқ розилиги йўлида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шу ўринда фаолиятимиз давомида фуқароларимиз томонидан кўп сўраладиган саволларга жавоб бериб ўтсак, яни барчага қизиқ Кадастр паспорти нечи кунда расмийлаштириб берилади?

Кадастр паспорти Кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига Кўп квартирали уйдаги квартираларга 3 иш куни мобайнида, Якка тартибдаги турар жойларга 5 иш куни мобайнида расмийлаштирилиши белгиланган.

Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспорти расмийлаштириш эса қуйидагича амалга оширилади. Яни,

Умумий майдони 100 kv.m.gacha бўлган кўчмас мулкларга 5 иш куни мобойнида:

Умумий майдони 100 kv.m.dan 1000 kv.m.gacha бўлган мулкларга 7 иш куни мобайнида:

Умумий майдони 1000 kv.m.dan 5000 kv.m.gacha бўлган мулкларга 10 иш куни мобайнида:

Умумий майдони 5000 kv.m.dan 15000 kv.m.gacha бўлган мулкларга
15 иш куни мобайнида:

Умумий майдони 15000 kv.m.dan 50000 kv.m.gacha бўлган мулкларга
20 иш куни мобайнида:

Умумий майдони 50000 kv.m.dan ортиқ бўлган мулкларга 25 иш куни мобайнида расмийлаштириб берилиши белгиланган.

Аброрбек ТУРДАЛИЕВ,

Давлат кадастрлари палатаси Андижон

вилояти бошқармаси Шаҳрихон тумани

филиали бош муҳандиси.