Атрофга назар

Ташриф ташаббуслар қанотига айланди


21.02.2024   1030

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи янги ташаббусларга, янги марралар сари янада шаҳдам қадам ташлашимизга муҳим туртки бўлгани рост. Андижонимизда хали ишга солинмаган имкониятлар ва салоҳият жуда катта. Улардан фойдаланиш эса турмуш тарзини юксалтиришга, одамларнинг ҳаётларидан рози бўлиб яшашларига замин, албатта.

Шу маънода Президентимиз вилоятимизда қурилиш, сув таъминоти, йўл, кўча ва маҳаллаларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини янги босқичга кўтариш ва бу борада Андижон тажрибасини яратиш муҳимлигини алоҳида таъкидлаганлари бу борада хали олдимизда бажарилиши зарур бўлган вазифаларимиз кўплигини кўрсатди. Шунингдек, маҳаллаларни мева-сабзавот, чорвачилик, ҳунармандчилик, касаначилик, саноат, савдо ва хизматга чуқур ихтисослаштириш бўйича дастурнинг амалга оширилиши бўйича таъкидланган ҳар бир фикр зиммимиздаги масъулиятни оширди. Бу мақсадлар учун ажратилиши белгиланган 850 миллиард сўм кредит ресурслари ва 50 миллиард сўм субсидия маблағлари хайрли тадбирларни амалга ошириш, айни йўналишлардаги муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади. Бунинг учун давлатимизга раҳбарига миннатдорчилик билдирамиз.

Қайд этилган барча вазифалар биз депутатларнинг ҳам уйғоқлигимизни янада оширади. Демак, энди маҳаллаларга янаям чуқур кириб боришимиз, керак бўлса, туну кун нафақат ўз округимиз, балки бутун вилоятнинг гуллаб-яшнаши, сайловчиларимиз руҳида, кайфиятида кўтаринкилик, турмушдан мамнунлик, ислоҳотлардан розилик учун қилаётган меҳнат кўламини кенгайтиришимиз зарур.

Бугун андижонликлар ёниб яшаётгани, нигоҳларидаги янги марраларга интиқлик ташрифдан сўнг яна ҳам дадилланди. Таъкидланган ҳар бир фикр, таклиф ташаббусларнинг қанотига айланди.

Диёрбек АБДУСАМАТОВ,

Халқ депутатлари Андижон шаҳар

кенгаши депутати