Атрофга назар

Телефонингизни бепул зарядлаш станцияларида қувватлантирманг!


09.11.2023   77

Бу ҳақида киберхавфсизлик бўйича экспертлар бундан огоҳлантирмоқда.

Киберхавфсизлик бўйича экспертлар огоҳлантиришича, тажовузкорлар заряд олаётган пайтда электрон қурилмаларга зарарли дастурларни оммавий USB зарядлаш станцияларига юклаши мумкин.

Бузилган USB порт орқали ўрнатилган зарарли дастур қурилмани қулфлаши ёки шахсий маълумотлар ва паролларни бевосита тажовузкорга экспорт қилиши мумкин.

Жиноятчилар кейинчалик бу маълумотлардан онлайн ҳисобларга кириш учун фойдаланишлари ёки уни бошқа ҳужумчиларга сотишлари мумкин.

Мутахахассислар киберхужумлар қурбонига айланмаслик учун бир қатор тавсияларни берди. Улар қуйидагилар:
Оммавий USB зарядлаш станциясидан фойдаланманг. Бунинг ўрнига АC розеткасидан фойдаланинг.

Саёҳатда автомобиль зарядловчи қурилмалари ва USB кабелларингизни олинг. Ўзингиз билан портатив зарядловчи ёки ташқи батареяни олиб юринг.
Ишончли етказиб берувчидан қувват олаётганда маълумотларни жўнатиш ёки қабул қилишдан сақлайдиган фақат зарядловчи кабелдан фойдаланишни ўйлаб кўринг.

Агар сиз қурилмангизни USB портига уласангиз ва сиздан “Маълумотларни алмашиш” ёки “Фақат зарядлаш”ни танлаш таклиф қилинса, ҳар доим “Фақат зарядлаш”ни танланг.