Андижон 24

Яхшилик яхши


21.09.2021   498

Афғон урушида ҳалок бўлган ўғлонларимиз жасоратиниёдда сақлаш, ҳаёт бўлганларини эсдан чиқармаслик инсоний бурчимиздир. Қўшинлар олиб чиқилганига32 йил бўлса-да, фарзандларидан айрилган оналарнинг кўз ёшлари қуриб битганича йўқ. Ўшанда 65 минг ўзбек йигити жонбозлик кўрсатган. Ҳалок бўлганларнинг аксари 18-20 ёшли навқиронлар эди.

Андижон тумани Хортум қишлоғи Ҳаёт йўли маҳалласида яшовчи Искандарбек Сиддиқов ҳам мардларча хизматда бўлди. Юртга боши баланд қайтди. Аммо соғлиғидаги муаммо бутун умрини жароҳатлади. Уч нафар фарзанди бор. Суҳбатимиз давомида турмуш ўртоғи Мунирахон кўз-ёшларини яширолмади:

- Оилада отанинг устун бўлгани яхши экан. Соғлиғи туфайли тез-тез даволаниб туради. Охирги пайтларда болалар тарбиясигадеярли вақт тополмай қоляпти. Рўзғорнинг бир четини қимтиб, дори-дармонга пул ажратаман. Баъзида етмайди, қийналамиз. Болалар катта бўляпти деб, уйимизни таъмирлашга ҳаракат бошлаб қўйгандик. Ўша-ўша қолди, ошинолганимиз йўқ.

"Veteran" жангчи фахрий ва ногиронлар бирлашмаси Андижон тумани бўлинмасиходимлари тез-тез унинг хонадонига бориб турадилар. Дилдан суҳбат қурадилар. Қадрдонлар бир-бирларидан маънавий қувват оладилар. Шунинг ўзи ҳам Искандар акага куч бергандек бўлади.Қаҳрамонларимизга саховатпешалик ёрдамлари кўрсатиляпти. Асосан уларнинг соғлиғини муҳофаза қилишга эътибор қаратилган.

- Ҳар йили бепул тиббий кўрик ташкил этамиз, - дейди бирлашманинг Андижон тумани бўлинмаси раҳбари Рустамжон Жалилов. - Жорий йил14 нафари вилоят ихтисослашган марказлари, 7 нафари эса туман марказий касалхонасида даволандилар. Вилоят "Соғлом авлод учун" хайрия жамоат ташкилоти билан ҳамкорликда дори-дармонлар етказиб берилмоқда.Искандарбек Сиддиқов каби бетоб, шароити оғир собиқ жангчиларга йилда бир марта даволаниш етарли эмас. Имкон даражасида ўзимизҳам кўмак қўлини чўзишгаҳаракат қиляпмиз.

Турмуш ўртоғининг айтишича, оила бошлиғининг саломатлиги борган сари ёмонлашиб боряпти.Давлат томонидан ҳеч қандай нафақа, моддий ёрдам та-йинланмаган. Балки,тиббий мутахассислар кўриги ўтказилиб, тегишли хулосалар берилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Маҳбубахон ИСРОИЛОВА

жамоатчи мухбир.