Андижонда

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК БЎЙИЧА КОМИССИЯСИНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ


26.10.2022   320

26 октябрь куни Андижон вилояти Халқ таълими бошқармасида Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссиясининг жамоатчилик муҳокамаси шаклидаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Рахматулло Арзиев, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси аъзолари, Кенгаш ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш
Жамоат фонди, Вилоят ҳокимлиги, Адлия бошқармаси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳудудий бўлинмаси, вилоятда фаолият юритаётган диний конфессиялар, миллий-маданий марказлар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари, йирик жамоат бирлашмаларининг раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мажлис кун тартибига мувофиқ, даставвал “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусидаги конференцияларни ташкиллаштиришдаги иштироки” тўғрисидаги масала бўйича вилоят ҳокимлиги масъул ходимининг ахбороти тингланди.

- Жамоатчилик муҳокамасини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тузилган республика ишчи гуруҳининг 4-8 июль кунлари Андижон вилоятида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ривожланиш муаммоларини ўрганиш юзасидан ўтказилган мониторинг якунларини муҳокама этиш, вилоятдаги ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари ҳамда миллий-маданий марказлар бўлимларинингфаолият самарадорлигини ошириш ва янада такомиллаштиришга қаратилган амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. - дейди Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Фарҳодбек Отахонов. - Юртимизда кейинги йилларда ногиронлиги бўлган шахслар, имконияти чекланган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза этиш, уларни давлат томонидан ижтимоий, иқтисодий, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида эътиборга лойиқ ишлар қилинмоқда. Жумладан,ўтган 2021 йил ва жорий йилдан бошлаб вилоятда фаолият юритаётган ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари ҳамда 5 та миллий-маданий марказлар бўлимларининг раҳбар-ходимларини давлат субсидияси орқалиойлик иш ҳақлари билан таъминлаш ишлари ҳам йўлга қўйилган.

Йиғилишда вилоятда фаолият юритаётган диний конфессиялар ҳамда миллий-маданий марказлари раҳбарларига шу йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган конференция ва анжуманларга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, миллатлараро тотувлик, конфессиялараро ҳамжиҳатлик, маданиятлараро мулоқот ва диний бағрикенгликни таъминлаш соҳаларида амалга оширилган ишлар бўйича илмий-оммабоп ва таҳлилий материаллар тайёрлашжараёнларида фаоллик кўрсатишлари зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди ҳамда мазкур ишларни ташкилий жиҳатдан юқори савияда уюшқоқлик билан амалга ошириш масалалари юзасидан тегишли топшириқ, йўл-йўриқва кўрсатмалар берилди.

Навбатдаги масала юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди директори З.Исмоилова сўзга чиқиб, вилоятдаги ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари ҳамда рус, қирғиз, уйғур, корейс
ва арман миллий-маданий марказларининг вилоят бўлимлари учун ажратилаётган давлат субсидиялари тўғрисида ахборот берди.

Жамоатчилик муҳокамасида жорий йилнинг 4-8 июль кунлари давлат раҳбарининг топшириғига асосан вилоятимизда фаолият юритаётган
ННТлар ва фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиш муаммоларини ўрганиш мақсадида республика ишчи гуруҳининг
Андижон вилоятига ташрифи амалга оширилганлигива ишчи гуруҳи аъзолари томонидан мониторинг ишлари олиб борилганлиги таъкидланиб, ўтказилган мониторинг давомидавилоятда ногиронлар, кўзи ожизлар, карлар ва заиф эшитувчи фуқаролар тўғрисида маълумотлар таҳлил қилинганлиги,
улар учун яратилган шарт-шароитлар, бу борада амалга оширилаётган ишлар билан бирга, ўрганилган объектларда бир қатор камчилик ва муаммолар мавжудлиги аниқланганлиги ҳақида атрофлича фикр юритилди.

Маълумот ўрнида: вилоятда жами 72 843 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг, шу жумладан 13 031 нафар 18 ёшгача бўлган ногирон ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган республика кўзи ожизлар, кар-сақовлар ва ногиронлар жамиятларининг
жами 38 та бўлим ва бўлинмалари 85 та штат бирлигида фаолият юритмоқда.

Ногиронларнинг 7 811 нафари кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахслар,
2 364 нафари кар-сақовлар, 62 668 нафари 14 турдаги касалликлар бўйича ногиронлиги бўлган шахслардан иборат.

Бундан ташқари, вилоятда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти тасарруфидаги 7 та, жамиятнинг вилоят бўлими тасарруфида эса 4 та ўқув ишлаб чиқариш корхонаси мавжуд.

Йиғилиш давомида бўлиб ўтган бахс-мунозараларда жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари томонидан соҳадаги мавжуд камчиликлар, юзага келган муаммоларни бартараф этишга қаратилган аниқ таклиф ва амалий тавсиялар илгари сурилиб,келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, келгусида ўтказиладиган йиғилишда вилоятда фаолият юритаётган миллий-маданий марказлар бўлимлари томонидан 2022 йил якунлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалани мухокама этишга келишиб олинди.