Андижонда

АНДИЖОНДА ҲЕЧ КИМ КЎЧАДА ҚОЛМАЙДИ


03.02.2022   11634

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ҳолат: қиш чилласида андижонлик бир оила5 нафар бола ва кексалар билан кўчага чиқариб ташлангани хақидаги ҳабар ҳар қандай инсонни ўйлантиргани аниқ. Чунки инсон қадри улуғланган Ўзбекистонда бундай ҳолатни бўлиши ўринсиз.

Масалага аниқлик киритиш мақсадида халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Илҳомжон Абдулазизов ва «Andijonnoma.uz» online гуруҳи ана шу манзилда бўлди.Ўрганиш жараёнида аниқланишича хонадон эгаси ОлтинойХўжамованафақада, оила ижтимоий ҳимояга муҳтож. Ҳатто етишмовчиликданяшаш хонадонини сотишгача борган.

Албатта уйни сотиб олган харидор кутиб турмайди. Бўшатиб қўйиш учун 3 ой мухлат берган. Бироқ кўрсатилган вақт ўтсада хонадон бўшатилмаган. Шу сабаб уйнинг янги эгаси бу оилага тегишлижиҳозларни кўчага олиб чиқиб қўйган.

(Ижтимоий тармоқдаги видеодан олинган сурат)

(Ижтимоий тармоқдаги видеодан олинган сурат)

(Ижтимоий тармоқдаги видеодан олинган сурат)

(Ижтимоий тармоқдаги видеодан олинган сурат)

Мазкур хонадонАндижон шаҳрининг 4-сектор ҳудудидаги Пахтакор МФЙда жойлашган. Сектор раҳбари-Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Хушнуд Абдурашидов бу воқеадан ҳабар топгач тезлик билан чора кўришга киришди. Ҳозирда кўчада қолган Хўжамовлар оиласиАндижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан биридаяшамоқда.