Эълон ва билдирувлар

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР!


06.06.2022   374

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 11 май кунги 252-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

Ушбу Низомнинг 3-боб 1-бандида Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби белгиланган.

Низомнинг 1-банд 14-қисмида “Уч томонлама тузилган шартномада енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, суғориш воситасини харид қилиш, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун олдиндан 30 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилиши (назарда тутилиши) мумкин. Тўловнинг қолган қисми шартнома шартлари тўлиқ бажарилгандан сўнг тўланади”деб белгиланган.

Ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оилалар аъзоси бўлган томорқа ер эгаларига субсидия асосида иссиқхоналар қуриб бериш мақсадида, ушбу фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорларни ҳамкорликка чақирамиз.

Жорий йилнинг 1 июль кунига қадар барча тадбиркорлик субъектлари лойиҳа сметаларини Андижон вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармасига тақдим этиши мумкин.

Манзил: Андижон шаҳри, А.Навоий шоҳкўчаси, 126-уй. Кенгашлар уйи 3-қават, 325-хона. Мурожаат учун телефон: 74 223-20-48