Атрофга назар

АДЛИЯ ВАЗИРИ ЖАМОАТЧИЛИККА ХИСОБОТ БЕРДИ


07.02.2022   585

7 февраль куни Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг жамоатчиликка ҳисоботи ОАВ вакиллари иштирокидаочиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида 2021 йилда республика бўйича сайёр қабулларда 25 196 та жисмоний ва юридик шахслар вакиллари тинглангани ҳамда Адлия органлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларида 50 мингдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, давлат органлари ва ташкилотларга 24 минг 802 та тақдимнома: 9 минг 204 нафар шахслар маъмурий, 15 минг 725 нафар интизомий жавобгарликка тортилгани, шундан 733 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, судларга 17 мингдан ортиқ даъво аризалари киритилиб, давлат ташкилотларининг 19 462 та ҳужжатлари бекор қилинган ёки ижроси тўхтатилганлиги ҳақида ва шу каби маълумотлар бериб ўтилди.

Анжуман қизиқарли баҳс-мунозараларга бой тарзда кечди.

Шунингдек қуйида Рустамбек Давлетовнинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин :

Онлайн қиморлар ҳақида.

Қимор анча муаммоларга сабаб бўлмоқда, лекин уларнинг сайтлари, базалари хорижда жойлашган. Техник жихатдан блоклаш самарасиз, серверлар Ўзбекистонда бўлсин дейсиз, бироқ бунинг имконияти йўқ. Катта-катта давлатлар серверларини ўз давлатига келтира олмаяпти. Қимор ўйновчилар маъмурий жавобгарликка тортилади. Онлайн қиморнинг хатти-ҳаракати ҳам ҳудди шундай. Таваккалчиликка асосланган ҳолда, пул қўйиб, ўйналади. Шу тарзда қимор ўйновчилар ҳам қонун олдида бирдек жавобгар. Бу жараён тақиқланган ва чекланган.

Бу тўғридан-тўғри бизнинг йўналишимиз эмас, аммо таклифларимизни берамиз.Фақат қаттиқ назорат қилиш керак.

IMEI ҳақида.

Фуқаро сифатида менҳам IMEI арзонлашиши тарафдориман. Биз рационализатормиз. Жамоатчилик бекорга бу мавзуни кўтармаяпти.IMEI рўйхатга олиш қулай ва арзон бўлиши керак. Буни қатор давлатлар йўлга қўйган. Ноқонуний телефонлар савдосининг олдини олишга қанча фойдаси борлигини рақамлар кўрсатяпти. Лекин одамлар унинг юкини ҳатто сезмаслиги керак. АКТ Шерзод Хатамович бу ҳақида гапирган эди,менимча рўйхатга олишни соддалаштириш борасида иш бормоқда.

Тик-ток блокланиши ҳақида.

Мен ахборот эркин тарқалиши тарафдориман. Техник томондан буткул блоклаш имконияти борми? Блоклаб қўйилди ҳам дейлик, ВПНлар орқали фойдаланишади. Жуда зўр ва бепул функциялари бор. Ҳар куни қанчадан-қанча янги дастурлар чиқади. Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак. Ёмон контентлар фақат Тик-токдами? Интернетда бошқа бўлмағур нарсалар йўқми? Унда қаердан диний экстремизм, зўравонликка тарғиб кучайяпти?

Тошкент имтиҳон маркази ҳақида

Вазирлар Маҳкамаси қарорида монополия йўқ. Тўғри, ҳозир тегишли талаблар бор, бозорга кириш қийин, чунки инвестиция киритилиш керак. Лекин очиқ. Агар ким шу соҳада бозор кўрса ва имконият кўраётган бўлса, марҳамат, пул тиксин, ишласин. Кимдир ҳалақит қилиб, баръер қўяётганни йўқ. Ҳамма учун бир хил талаб демоқчиман.