Атрофга назар

Бугун Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф туғилган кун


26.04.2024   271

#хотира

Шундай инсонлар борки, улар ўлмайди. Тунда чироғи ёниқ уйларда, китоб тўла жавонларнинг энг тўрида, ёзган шеърлари севиб ўқилганда, куйга солинганда яшайверади, яшайверади.

Ундайлар ўлмайди. Уларни доим хотирлашади. Қилган яхшиликлари, бажарган амаллари, қолдирган мерослари қайта ва қайта тилга олинаверади.

Ўлмайдиган инсонларнинг атрофидагилари ҳам ўлмайди. Ўша инсон ҳар ёдга олинганда, унинг ота-онаси, яқинлари, дўст-ёрлари ҳам қайта-қайта эсга олинади.

Мудом яшайдиганларнинг нафаслари, ижоди уни йўқлаб турувчилар билан доимо ёнма-ён.

Улар мудом гапирадилар, ашъорлар ўқийдилар, кўнглингиз торларини яна ва яна чертаверадилар. Улар бор, яшамоқда. Ёнимизда, ёнгинамизда шеър ўқимоқда.

Ҳеч қачон ўлмайдайдиган инсонлар...

Моҳигул.