Андижон 24

АЁЛЛАР САЛОМАТЛИГИ ЭЪТИБОРДА


02.11.2021   326

Аҳоли саломатлиги, уларнинг соғлом турмуш тарзи бугун давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Олдимизда турган асосий вазифалардан бири оналар ва болалар саломатлигини таъминлашдир. Шу нуқтаи назардан бачадон бўйни саратони профилактикаси ва диагностикаси, аёлларнинг репродуктивсаломатлигини асраш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.

Касалликнинг олдини олишда асосий йўналиш жинсий ҳаёт бошланмасидан, яъни 9-13 ёшли қизлар орасида кенг қамровли эмлаш ўтказишдир. Айни кунларда ҳудудий поликлиникалар шифокорлари, патронаж ҳамширалар, мактабларнинг тиббиёт ходимлари томонидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тушунтиришлар олиб борилмоқда. Эмлашнинг 95 фоиз даражада касалликни бартараф этиши тадқиқотлар давомида исботини топаётганлигиалоҳида таъкидланмоқда.

Ноябрь ойида республикамиз бўйлаб кенг кўламли эмлаш тадбирлари олиб борилади. ЖараёндаИПВ (инсон папиллома вируси) келтириб чиқарадиган бачадон бўйни саратони касаллигига қарши ҳудудий оилавий поликлиникаларда бепул амалга оширилади.

Кўп ҳолларда белгисиз кечиб аёлларнинг бевақт ўлими билан якунланмоқда. Маълумот ўрнида юртимизда ҳар йили бачадон бўйни саратонига 1660 нафар аёл чалинади. Ўлим даражаси эса йилига ўртача 600 тага тенг. Асосан жинсий йўл билан юқади.

Шу боис аҳолимизни эмлаш тадбирларида фаол иштирок этишга чақирамиз.Келажагимиз ворисларини дунёга келтирувчи бўлажак ёш оналарни бачадон бўйни саратони касаллигидан ҳимоя қилайлик.Эртага афсус дея ўйга толганимизда кеч бўлмасин. Соғлом онадансоғлом фарзандлар дунёга келади.

Н. Абдуқаюмова,

Андижон шаҳри СЭО ва ЖСХ бўлими врач эпидемологи.