Атрофга назар

ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР САМАРА БЕРЯПТИ


11.05.2022   285

Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишида юксак интеллектуал салоҳиятга эга, қобилиятли ва истеъдодли ёшларни тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади. Бу омил узуксиз таълим тизимининг барча босқичларида сифат ва самарадорликни ошириш учун мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланишни талаб қилади. Шу мақсадда мактаб-интернатимизда таълим –тарбия жараёнида бир қатор янги ғоялар ишлаб чиқилган ва амалда қўлланиб келинмоқда. Пировардида, ўқувчиларимизнинг билимлар беллашуви ва фан олимпиадаларининг туман, вилоят ва республика босқичларидаги фаол иштироки, халқаро танловларнинг республика босқичларигача етиб бориши,таълим муассасалари рейтингида эгаллаган ўринлари орқали яққол кўзга ташланмоқда.

Ўқув муассасамиз нуфузи ортишида, ўқувчилар салоҳияти юксалишида, билилари кенгайишида, албатта, инновацион педагогик усуллар алоҳида аҳамиятга эга. Масалан, “Директор соати” деб номланган усулда ота-оналар йиғилишлари ифода этилган бўлиб, қарийб2014-2015 ўқув йилидан буён амалда қўлланилиб келинмоқда. Ота-оналар билан ишлашни йўлга қўйишда самарасини бераётган мазкур усулга тайёргарлик ўқув йили бошидан режалаштирилиб, уни ўтказиш муддатлари олдиндан белгилабқўйилади. Мактабдатузилганэксперт гуруҳитомониданфанларкесимидамониторинголиниб,билим самарадорликдаражаси,уларбилимидагибўшлиқлараниқланади, бўшлиқларни тўлдириш чора-тадбирлари директор соатларида белгилаб борилади ва қатъий назоратга олинади.Йиғилишдамактаб маъмурияти, фанўқитувчилари, синфрахбарлари, ота- оналар, ўқувчилардоимий равишда қатнашишади. Таҳлил жараёнидаўқитувчи, ота-она ваўқувчиларнингфикрлари ҳисобга олинади. Якунда синфда энг юқори натижаларгаэришганўқувчиларнинг ота-оналарига мактаб директорининг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалари(бадиий китоб ёки ўқув қуроллари) тантанали топширилади.

Шунингдек, таълим масканимизда“Йилнинг энг яхши ўқувчиси” кўрик- танлови ташкил қилинган. Кўзланган мақсад, ўқувчиларни билим олишга қизиқтириш,илмга интилиш, олдига қўйган мақсад вазифани уддалаш учун ўзига ишонч, қаттият каби хислатларни ривожлантириш,ўқувчи ёшларнинг истедоди ва ижодий қобилиятини намоён қилишдан иборат. Бунда ўқувчининг бўш вақти бўлмайди. У доимий равишда илм билан шуғулланади, намунали хулққа эга бўлади. Ҳар чорак якунида ўқитувчи ва синф раҳбарларининг фикрлари эшитилиб умумлаштириб борилади. Йил якунида таълим-тарбияда барчага ўрнак бўла олган ўқувчи сараланади ва унга медаль топширилади. Медалнинг орқа томонида “Йилнинг энг яхши ўқувчиси-2018” (йилларга мос равишда) деган ёзув бўлади. Бу айниқса, ўқувчида фахр туйғусини оширади.

Шу каби инновацион таълим усуллари билан тизимни янада ислоҳ қилишга, келажак авлод билими ва салоҳиятини юксалтиришга, уларнинг янги ташаббусларни илгари сура олишларига, илғор ғояларни ҳаётга татбиқ этишларига ишонтиришга эришяпмиз.

Расулжон Эгамов,

Марҳамат туманидаги 31-ДИМИ

рус тили фани ўқитувчиси,

“Халқ таълими аълочиси”.