Атрофга назар

ТАРАФЛАР ЎРТАСИДА ТУЗИЛГАН ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


10.04.2023   303

Бугунги кунда юртимизда бозор иқтисодиётининг асослари яратилди, бозоринфратузилмаси институтларини ташкил этиш ва рақобат муҳитинишакллантириш орқали бозор муносабатларининг механизми ишга туширилди, хусусий мулкчилик тикланиб, унинг ривожи устивор аҳамият касб этмоқда. Бозор муносабатлари шароитида эса шартномалар - фуқаролар, юридик шахслар ўртасидаги фуқаровий-ҳуқуқий ва иқтисодий муносабатларни ўрнатувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб ҳисобланади.

Бу ҳақда биринчи президентимиз - “Бозормуносабатларинишартнома мажбуриятларисиз тасаввур қилиб бўлмаслигини ёдда тутиш лозим” - деб уқтирганлар.Тадбиркорлик субъектлари ҳар қандай муносабатларга асосан шартномалар орқали киришадилар. Чунки, шартнома тарафлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлайдиган ҳамда келгуси муносабатлар учун кафолат вазифасини бажарадиган воситадир. Шартнома деб икки ёки бир неча (жисмонийёки юридик) шахснинг ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишувга айтилади.

Шартномани бекор қилиш асосларига қуйидагилар киради:

  • Иккалатомоннингшартноманиўзгартиришвабекорқилишданманфаатдорлиги.
  • 1) Иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса (ФКнинг 382-моддаси);
  • Қонунчилик ёки шартномада кўзда тутилган ҳолатлар.
  • Томонлар келишувига кўра (ФКнинг 382-моддаси);
  • Суднинг қарорига биноан бир томоннинг талабига кўра;
  • Судга мурожаат қилмасдан шартномани тўлиқ ёки қисман ижро этишни бир томонлама рад этиш.
  • Қўшимчакелишув, шартноманибекорқилиштўғрисидакелишув;
  • Суд қарори;
  • Шартномани ижро этишни бир томонлама рад этиш тўғрисидаги хабарнома.

2) Шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши(ФКнинг 383-моддаси);

3) ФК, бошқа қонунлар ёки шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.

Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра Агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.

Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:

1) иккинчи тараф шартноманижиддийравишдабузса;

2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.

Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.

Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади деб кўрсатиб қўйилган.

Фуқаролик кодексининг 383-моддасига кўра вазиятнинг жиддий ўзгариши муносабати билан ҳам тарафлар ўртасида тузилган шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш мумкин.

Ушбу моддага асосан вазиятнинг тарафлар олдиндан кўра билганларида шартномани умуман тузмасликлари ёки анча фарқ қиладиган шартлар билан тузишлари мумкин бўлган даражада ўзгариши унинг жиддий ўзгариши ҳисобланади. Агар тарафлар шартномани жиддий ўзгарган вазиятга мувофиқлаштириш ёки уни бекор қилиш ҳақида келиша олмаган бўлсалар, шартнома манфаатдор тарафнинг талаби билан суд томонидан бекор қилиниши мумкин.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг бекор қилиш тартиби қуйидагилардан иборат:

Фуқаролик кодексининг 384-моддасида шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби асослаб берилган. Яни, Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса ҳамда бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкинлиги кўрсатилган.

Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжатларга қуйидагилар киради:

Фуқаролик кодексининг 384-моддасида шартномани ўзгартириш ва бекор қилишнинг оқибатлари асослаб берилган. Ушбу моддага кўра шартнома ўзгартирилганида тарафларнинг мажбуриятлари ўзгартирилган ҳолда сақланиб қолади.Шартнома бекор қилинганида эса тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади.

Шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда, агар келишувдан ёки шартномани ўзгартириш хусусиятидан бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд тартибида ўзгартирилган ёки бекор қилинганида эса — суднинг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.

Бундан ташқари агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, тарафлар шартнома ўзгартирилгунча ёки бекор қилингунча мажбурият бўйича ўзлари бажарган нарсаларни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмаслар.

Агар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга тарафлардан бирининг шартномани жиддий бузиши асос бўлган бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш туфайли етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги белгилаб қўйилган.

Бегзодбек Сатвалдиев,

Қорғонтепа туманлараро

иқтисодий суди раиси