Андижонда

Тўйхат ўрнида: ХУРСАНДБЕК АРАББОЕВ 60 ЁШДА


12.01.2022   335

Вилоятимиз газетачилари орасида ўз касбига меҳр қўйиб, эл-юрт ишончини,меҳрини қозонган истеъдод соҳиблари талайгина. Уларнинг ҳар бирини ўз ижод йўли, тажриба ва маҳорат мактаби бор. Шаҳрихон туманининг кўҳна ва ўтмиши олис мозийга бориб тақаладиган Сарой қишлоғидан етишиб чиққантаниқли суратчи-мухбир Хурсандбек Араббоевни шулар жумласига киритиш мумкин.

1979 йилда тенгқурлари қатори қишлоқдаги 9- (ҳозирда 53-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ) ўрта мактабни битирган Хурсандбек келажакда ким бўлишини аллақачоноқ белгилаб олганди. Шу боис, ҳеч иккиланмай, Андижон шаҳридаги ўз даврида машҳур бўлган 110-билим юртида сураткашлик йўналишида таҳсил олишга чоғланди. Келаси йили ўқишни тамомлаган ёш мутахассисниШаҳрихон туманининг “Янги ҳаёт” газетаси жамоаси самимият билан бағрига олди. Мазкур таҳририят фотомухбири Неъматжон Ориповнинг газетада чоп этилган суратларини Хурсандбек ўқувчилик чоғларидан кузатиб борар, маҳоратини ўрганарва гарчи кўришмаган, бирга ишлашмаган бўлсада, уни ўзига устоз, деб биларди.

Туман газетасида қарийб ўн уч йил ишлаб, тегишли малака ва маҳоратга эга бўлган ёш, изланувчансураткаш-мухбирнинг ижодий ишлари бирин-кетин вилоят, республиканинг нуфузли нашрларида ҳам кўрина бошлади. Соҳа мутасаддилари миллий матбуотимиз майдонига яна бир иқтидор эгаси ўз услуби билан кириб келаётганини эътироф эта бошлашди.

1993 йилнинг майида вилоят “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари таҳририятига ишга таклиф қилишгандау соҳасинингетук кадрларидан бирига айланганди. Вилоятнинг бош нашрида Х.Араббоевнинг фотонигоҳлари янада сайқал топди, изланишларининг янги қирралари кўриниш берди. У.Раҳимов, Г.Кечкин, Воропаев каби тажрибали ҳамкасбларининг фаолиятига ҳамнафас бўлиб, касбий маҳоратини ошириб борди. Қишлоқ ва халқ хўжалигининг барча жабҳаларидан тасвирга туширган юзлаб суратлари, лавҳалари, репортажлари давримиз фидойилари, кун қаҳрамонларини оммага танитиш баробарида, ўзини ҳам элга танитди. Газеталарнинг деярли ҳар бир сонида унинг имзоси қўйилган суратлар ўзига хос ижод маҳсули бўлди, нашрларнинг нуфузини ва сифатини оширишга хизмат қилди.

2011-2018 йиллар оралиғида нуфузли Ўзбекистон миллий ахборот агентлигиҳамда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарининг ҳудудий мухбири сифатидаги фаолияти даврида ижодидаги энг сара асарлар юзага келди. Вилоятимиз ва водий аҳлининг фидокорона меҳнати, Истиқлол нашидасидан баҳраманд бўлаётган элдошларимизнинг бугунги куни акс этган суратлари мамлакатимиз узра ёйилди, энг яхши изланишлар сифатида кўп бор эътироф этилди. Республика, вилоят кўламида ўтказилган бир қатор ижодий кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, совриндорлар сафидан жой олди.

Юқори техник маҳорати, мавзунинг хос жиҳатларини акс эттиришдаги қобилияти билан ҳамкасбларининг, газетхонларнинг эътиборига тушган изланувчан сураткаш қирқ йилдирки ўз касбига содиқ ҳолда элимизга хизмат қилиб келмоқда.

Шу кунларда умрининг ширин дамларини матбуотимиз равнақига бағишлаган Хурсандбек Араббоев қадрдон жамоаси, ҳамкасблари ва тотув оиласи даврасида ўзининг 60 ёшини қарши оляпти. Қутлуғ шодиёна билан заҳматкаш ва меҳнаткаш ижодкорни самимий муборакбод этарканмиз, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, касбу корига, хонадонига қут-барака, келгуси изланишларига юксак парвозлар тилаб қоламиз.

«Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталари таҳририяти жамоаси.