Етти иқлим

ЖССТ дунёда вабо кенг тарқалишидан хавотирда


10.10.2022   202

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу кунларда инсоният яна бир хафвли эпидемия билан юзлашиши эҳтимолидан жиддий ташвишда ва бунга етарлича асослар ҳам бор.

Ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, охирги бир йил ичида дунёда холера вабосига чалиниш ҳолатлари кескин кўпайган. Биргина жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида 27 мамлакатда ушбу касаллик эпидемияси кузатилиб, кўплаб беморлар ҳаётдан кўз юмган.

Масалан, Сурияда сўнгги олти ҳафтада 10 минг нафардан ортиқ киши мазкур хавфли инфекцияга гумон қилинган.

Покистонда эса 1500 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли сув тошқинларидан кўп ўтмай холера вабоси авж олди. Агар шошилинч чоралар кўрилмаса, яқин ҳафталарда яна кўплаб одамлар хасталик қурбонига айланиши мумкин.