Андижон — туркий дунё музейлари мулоқот марказида
19.10.2026 21
«Андижон – туркий дунёнинг маданият пойтахти» мақоми доирасида V Туркий дунё музейлари учрашуви ҳамда ТУРКСОЙ Музейлар уюшмасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Мазкур халқаро тадбир доирасида дастлаб Андижоннинг бой маданияти ва миллий ҳунармандчилик анъаналарини акс эттирувчи кенг қамровли кўргазма намойиш этилди. Кўргазманинг махсус бўлимидан ўрин олган туркий халқларнинг миллий бош кийимлари экспозицияси иштирокчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди.


Учрашув доирасида соҳада эришилган ютуқларни муносиб эътироф этиш мақсадида «Йилнинг энг яхши музейи» мукофотини тантанали топшириш маросими ўтказилди. Нуфузли мукофот билан қуйидаги маданий мерос масканлари тақдирланди:
1. Давлат геология музейи;
2. Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи;
3. Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи;
4. Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи;
5. «Қўқон» давлат музей-қўриқхонаси;
6. Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи;
7. Олимпия шон-шуҳрати музейи;
8. «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси;
9. «Бухоро» давлат музей-қўриқхонаси;
10. Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи.

Мазкур халқаро учрашув туркий халқларнинг бой тарихий мероси, миллий қадриятлари ва маданий анъаналарини ўрганиш, асраб-авайлаш ҳамда келажак авлодларга етказиш йўлидаги муҳим илмий-маданий мулоқот майдони вазифасини ўтади.
Айни пайтда дастур доирасидаги анжуманлар давом этмоқда.
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
