Андижон 24

Андижонлик ёш олимлар тажрибаси: КЎМИР КУКУНИ АРЗОН МАЪДАНЛИ ЎҒИТ


30.01.2023   167

Президентимиз бу йилга ном берар эканлар, таълим сифатига жиддий эътибор қаратиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар. Бу масала вилоятимиздаги олий таълим муассасалари зиммасига катта масъулият юклайди. Айниқса, ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, илмий ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш кун тартибига кўтарилган.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари Абдулазиз Анваров ва Муҳторжон Акрамов изланувчан ёш тадқиқотчилардан. Улар устози – олийгоҳнинг катта ўқитувчиси Ҳусанбой Сатторов бошчилигида суғориладиган ўтлоқли тупроқлар шароитида маъданли ўғитлар ўрнигаАнгрен конларидан қазиб олинаётган қўнғир кўмир кукунини тажриба тариқасида қўллаб, пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришиш мумкинлигини исботладилар.

Кукун тупроқдаги гумус миқдорига ижобий таъсир кўрсатиб, ўсимликлар озиқланиши учун зарур озуқа миқдорини кўпайтиради. У қишлоқ хўжалиги экинлари учун арзон маъданли ўғит вазифасини ҳам яхши ўтай олади, дея хулоса қилишди тадқиқотчилар.

Бугунги кунда маъданли ўғитлар кескин қимматлашиб кетган бир шароитда маҳаллий кўмир деҳқон ва фермерларга ноанъанавий ўғит сифатида жуда қўл келиши мумкин. Таҳлилларга кўра, маҳаллий кўмир таркибида экинлар учун зарурий бўлган озиқа элементларимиқдори ( N-0.21 %,K2-0.68%, нитрат азоти ,N-NNO3-20.8K2 O-128.5,Rn-86, Un-132/0, B-0.30) анчагина.

Қолаверса, экологик тоза, сифатли маҳсулотлар кластер ва фермер хўжаликлари учун иқтисодий самарадорлик демак.