Атрофга назар

ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРО ҚИЛГАН ЖИНОЯТИ УЧУН ҚОНУНИЙ ЖАЗОЛАНАДИ ВА ҲАР ҚАНДАЙ ТАШҚИ ТАЪЗЙИҚЛАР ЎТКАЗИШ ТАЪҚИҚИЛАНАДИ


29.06.2022   255

-Янги Ўзбекистонга янги Конституция албатта, керак. Бош Қомусимизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда барча ислоҳотлар, барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун деган тамойилга тўла амал қилинаётгани қувончли. Таклифларнинг бош мақсади ҳам айни тамойилни ўзида акс эттириши мақсадга мувофиқ.

Масалан, “Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт”, деган норманинг Асосий Қонунда намоён бўлиши мамлкатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг қадри баланд, инсон деган олий тушунчага мувофиқ эканини англатади. Киритилаётган мазкур банд юртимизда озодликдан маҳрум этилган барча шахсларнинг қадр-қиммати таъминланишини кафолатлайди. Демак, маҳбусларга нисбатан ҳам ғайриинсоний муносабат таъқиқланади. Ўзбекистонда фуқаро қилган жинояти учун қонуний жазоланади ва ҳар қандай ташқи тазйиқлар ўтказиш таъқиқиланади.

Ушбу қоида билан маҳкумларни қийноққа солиш ва бошқа инсонийликдан четдаги муносабатларда бўлишдан ҳимояланиш ҳуқуқий гаров бўлиб хизмат қилади.

Яна бир муҳим– “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини ислоҳ қилишда жойларда ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашлар ваколатини ажратиш” нормасининг киритилиши айни муддао бўлади. Негаки, ҳоким маҳаллий кенгашларга раҳбарлик қилганда, худдики ўз қарорларини маҳаллий кенгаш қўли билан мустаҳкамлаб олаётгандек кўринарди. Чунки бевосита ҳокимга бўйсуниш ифода этиларди. Гўё. Эндиликда эса мазкур таклифнинг банд сифатида қўллаб-қувватланиши мана шу гумонни тарқатиб юборади. Ҳар қандай халқ манфаатларига хизмат қилувчи қарор ва ҳужжатлар билвосита халқ вакиллари томонидан, юртдошларимиз иродасини ифода этган ҳолда рўёбга чиқади.

Екатерина СМЕСОВА,

Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати,

Андижон давлат университети доценти.