Андижонда

100 МИЛЛИОН СЎМЛИК ДАРОМАД


27.01.2022   299

Олтинкўл туман Темирхўжа МФЙда 560 та хонадон бор. Уларнинг 40 фоизи иссиқхоналардан даромад топадилар.

Ёш бўлишига қарамай яхшигина даромад топаётган Жасурбек Якубов оилавий тадбиркорликнинг бошқарувчиси, «Гулчи Жасурбек Кластери» МЧЖ раҳбари. У 15 йилдан бери кўчатчилик билан шуғулланади. Ҳозирда 8 дан ортиқ иш ўрни яратган. Иссиқхонасида асосан йўл бўйларига, хонадонларга экиладиган гул турлари катарантус, салвия, вервина, бананза, шафрон, петония кабиларни учратиш мумкин. Унинг айтишича парваришланаётган бу кўчатлар феврал ойига келиб 100 миллион сўмдан ортиқ даромад келтиради.