Етти иқлим

100 ЁШЛИ САДОҚАТЛИ ХОДИМ ГИННЕС РЕКОРДЛАР КИТОБИГА КИРИТИЛДИ


08.05.2022   295

Бир ташкилотда инсон неча йил ишлай олиши мумкин? 10 ёки 20 йилми? Уолтер Ортман бир компанияда 84 йил-у 6 кун узлуксиз ишлагани учун Гиннес рекордлар китобига киритилди.

Уолтер Ортман 1938 йилнинг 17 январида Бразилиянинг Санта Каратина шаҳридаги тўқимачилик корхонасига юк ташиш бўйича ёрдамчи бўлиб иш бошлаган эди. Ўшандан буён шу ерда ишлаб келяпти.

Оиладаги молиявий вазият туфайли 15 ёшиданоқ меҳнат қилишни бошлаган йигит йиллар ўтган сари ўз ғайрати ва қобилиятини кўрсатиб, савдо бўлимига ўтказилади ва муваффақиятли савдо менежери сифатида ишлай бошлайди.

Яқинда Уолтер 100 ёшга тўлди. Бироқ унинг хотираси ҳануз яхши, соғлиги ҳам жойида. Шунинг учун вақтини севимли жойи – офисида ўтказишдан ҳали ҳам чарчамайди. У бир ерда энг узоқ карьера қилган ходим сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилди. Бироқ буни ўзи кутмаган ва олдиндан режалаштирмаган.