Етти иқлим

14 ЁШЛИ БОЛА ТАНГАДАГИ ШИФРЛАРНИ ҚАРИЙБ БИР СОАТ ИЧИДА ЎҚИЙ ОЛДИ


19.09.2022   220

Австралия ташқи разведка хизматининг киберхавфсизлик агентлиги (Австралия сигналлар бошқармаси — ASD) 75 йиллиги муносабати билан 50 центлик эсдалик тангаси чиқарганди. Тангада акс этган шифрларни буза олганларни Австралия ташқи разведкаси ишга олишга ваъда берилганди.

Тобора мураккаблашиб борувчи тўрт босқичли кодни тасманиялик (Австралиядаги орол) 14 ёшли ўғил бола бузишга муваффақ бўлди. ASD бош директори Рейчел Ноублнинг айтишича, бола бу ишни уддалаш учун бир соатдан сал кўпроқ вақт сарфлаган.

«Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, тасманиялик 14 ёшли бола барча тўрт босқич шифрларини тўғри топган биринчи инсон бўлди... Ишониш қийин. Ўзингизни унинг онаси ўрнига қўйиб кўринг-а? Биз тез орада у билан кўришиш ва ишга ёллашга умид қиламиз», — деди Ноубл.