Етти иқлим

15 НАФАР ФАРЗАНД ТУФАЙЛИ АМАЛДОРЛАР ЖАЗОЛАНДИ


25.03.2022   437

Хитойда бир оилага 15 нафар фарзандли бўлишга йўл қўйган 11 амалдор жазоланди, деб хабар берди Asia One.

Хабарда айтилишича, Гуанси регионида яшовчи 77 ёшли Лян Эр ва 47 ёшли Лу Хунлан Хитойда «бир оила – бир фарзанд» сиёсати амал қилган 1995 йилдан 2016 йилгача 15 фарзандли бўлишган.

Бундан ташқари, улар эр-хотин сифатида расман рўйхатдан ўтмаган.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, оила қашшоқликда, давлат субсидиялари ва хайриялар эвазига кун кўради. Фарзандларнинг тўрт нафари ишлайди, қолганлари ўқийди.

Ушбу оила ҳақида ҳокимиятга маълум бўлганидан сўнг суриштирув бошланган. Суриштирув натижаларига кўра оилани кузатиб бормаган 11 амалдор жазоланган. Уларга огоҳлантириш ва жарима жазоси берилган.