Атрофга назар

2-МУТАХАССИСЛИК УЧУН ОТМ ЛАРГА КИМЛАР ҲУЖЖАТ ТОПШИРА ОЛАДИ?


31.07.2023   281

Маълумки, 10 июль кунидан Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан аризалар қабул қилиш бошланган. Мазкур жараён 10 августга қадар давом этади.

Таъкидлаш керак, ҳужжатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг my.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

Иккинчи мутахассислик учун бакалавр ва дипломли мутахассис даражасига эга бўлган шахслар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олишлари мумкин. 2-мутахассисликка қабул қилинган талабалар тўлов-контракт асосида 2-босқичдан таълим оладилар.

2-мутахассислик учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади:

  • фуқаролик паспорти ёки ID-карта;
  • бакалавриат босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлари;
  • хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.

Маълумот учун, иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.