Андижонда

20 августь - Тадбиркорлар куни: СОҲА ВАКИЛЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ


20.08.2022   682

Мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, халқ фаровонлиги даражасини юқори поғоналарга кўтариш, кичик бизнес,оилавий бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни оммалаштириш ва тараққий топтириш, айниқса, жорий йилда ўзгача касб этмоқда. Чунки Юртимиз тарихида тадбиркорлик қадим замонлардан буён алоҳида ўрин тутиб келади. Ота – боболаримизнинг ўз ери, ўз касбу – ҳунарига эга бўлиш, омилкорлик билан иш юритиш, тадбиркор ва ишбилармон инсонларни қадрлаш борасидаги анъаналари ҳақида кўп гапириш мумкин.

Юртимизда тадбиркорларга эътибор, уларни қўллаб қувватлаш борасида ҳам бир қанча тизимли ишлар бажарилмоқда.

Бунга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан20 августни Тадбиркорлар куни этиб белгилаш тўғрисидаги қонунга имзо чекганлигини ҳам мисол қилиш мумкин.

Энди ҳар йили айнан шу куни президентнинг бизнес ва ишбилармон доиралар вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказиладиган, унга кўра бир йиллик ишлар натижалари сарҳисоб қилиниб, энг илғор бизнес вакиллари айнан шу куни давлат мукофотлари билан тақдирланадиган бўлаган эди.

Шунга мувофиқбугун вилоят ҳоқимлиги биносида соҳа вакилларини касб байрами билан табриклаш, энг илғорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимисенатор Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, йиғилганларни байрам билан қутлади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойишига асосан бир гуруҳ соҳа вакилларига «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони ҳамда вилоят ҳокимининг «Фахрий ёрлиқ» ҳамда эсдалик совғаларини топширди.


Бугунги кун мен учун унутилмас кун бўлди,- дейди «Skorton testil» МЧЖ раҳбари Азизбек Шахабалиев. Боиси оз бўлса ҳам юртимиз иқтисодиётига қўшган ҳиссамиз эътиборга олиниб, Президентимизнинг фармойишига асосан «Фаол тадбиркор» кўкрак нишонига эга бўлдим. Бу менга яна ҳам шижоат билан ишлаб, ҳалқимизга ситқи дилдан хизмат қилишга туртки бўлди десам хато қилмаган бўламан.

«Andijonnoma.uz» online гуруҳи.