Андижонда

2020-2023 ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА СТАРТ БЕРИЛДИ


05.09.2022   572

Бугундан республикамиз бўйлаб барча таълим даргоҳларида янги 2022-2023 ўқув йили бошланди.

Халқ таълими вазирлигининг маълумотларига кўра, бугун юртимиздаги жами 10 130 та умумтаълим мактабда «Мустақиллик дарси»лари «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида ўтказилди. Унда ўқувчиларга халқимизнинг истиқлол даврида эришган ютуқлари, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берилди.

Андижондаги умумтаълим мактатабларида ҳам янги ўқув йили кўтаринки руҳда кутиб олинди. Мактабларга ташриф буюрган бошқарма ва ташкилот раҳбарлари дарсларда иштирок этиб, ўқувчиларга мустақиллик туфайли сўнгги йилларда мамлакатимизда, хусусан вилоятмизда иқтисодий-ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, маъанавий-маърифий ва хавфсизликни таъминлаш соҳаларида эришилган юксак натижалар, таълимдаги ислоҳотлар, ёшларни қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилётган амалий ишлар сўз юритилди.

Билимлар куни муносабати билан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактабида бўлиб, машғулотлар олдидан барча ўқувчи-талабаларга Андижон вилояти телерадиоканали орқали жонли эфирда ўз табригини йўллади.

« - Қадрли ўғил-қизларим!

Сизларни янги 2022-2023 ўқув йили бошланганлиги билан мубарокбод этаман.

Ҳурматли президентимиз бошчилигида олдимизга улкан мақсадларни қўйиб, унга эришишни энг муҳим омили сифатида таълим соҳасига катта эътибор қаратилмоқда.

Ҳурматли тизим ходимлари !

Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаравонлигини ошириш, хусусан, халқ таълими тизимини ривожлантириш, фарзандларимизнинг етук ва баркамол авлод бўлиб камол топиши йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида сизларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор.

Азиз ўқувчилар!

Мактабда севимли устозларингиздан олаётган билимингиз, таълим-тарбия ва ҳаётий сабоқларингиз келажакда нафақат ўзингизнинг камолотингиз, балки мамлакатимиз тараққиёти ва фаравонлигини таъминлашда ғоят муҳим эканлигини барчангиз яхши англаб турибсиз.

Юртимиз келажаги, яқин инсонларингизнинг бахтли ҳаёт кечириши бевосита сизнинг бугун олаётган билимингиз ва олдингизга қўйган эртанги мақсадларингиз ижобатига боғлиқ. Шундай экан, барчангиздан бошланаётган янги ўқув йилида янада қунт билан билим олиш, устозларингиз ва ота-оналарингизнинг ўгитларига мунтазам амал қилиш талаб этилади.

Бошланган ўқув йилида барчангизга юксак шижоат, куч-қувват тилаб қоламан. Юртимизнинг келажакда тараққий этган давлатлар қаторига қўшилиши ва ривожланиши сизларнинг мазкур масканда олаётган маънавий бойлигингизга боғлиқ. Тизимда эришаётган ютуқларингиз билан ота-онангиз, устозларингизни ишончини оқлайсиз деган умиддаман. Олдингизга юксак марраларни қўйиб, қунт билан сабоқ олишингиз сизни баланд парвозларга тайёрлай олади. Ишонаманки, буюк ажодоларимизга муносиб авлод бўлиб етишасиз».

Андижон шаҳридаги 25-умумтаълим мактаби жамоаси ҳам янги ўқув йилига улкан мақсадлар билан қадам қўйдилар. Масканда 800 нафардан зиёд ўғил-қиз таҳсил олади. Барча синфларда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остидаги “Мустақиллик дарс”лари ҳаётий мисоллар асосида, қизиқарли ва мазмунли ташкиллаштирилди.

Нуржаҳон Йўлдошева