Андижонда

2025 йилнинг 1-чорагида андижонлик суюлтирилган газ истеъмолчиларига 22 минг тоннадан ортиқ газ етказиб берилди


01.04.2025   945

Бугун “Ҳудудугаз Андижон” газ таъминоти филиали томонидан вилоят бўйича 492 мингдан ортиқистеъмолчиларга 625 мингга яқинмаиший газ баллонлари орқали суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Барча истеъмолчиларга 5 та газ тўлдириш станция ва шохобчалари орқали суюлтирилган газ етказиб бериш йўлга қўйилган.

“Тумандаги 64 маҳалла қатори, “Янги кўрпа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 359 нафар истеъмолчиларни ҳам бир маромда суюлтирилган газ билан таъминланиб келмоқдамиз, - дейди “Жалақудуқтумангаз” газ таъминоти бўлимининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш хизмати бўлим мутахассиси Камолдин Жабборов. - Суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизимга ўтиш муносабати билан ушбу маҳалладаги барча истеъмолчилар тўла ID карта ва уларнинг 494 дона маиший газ баллонлари бар-кодли ёрлиқлар билан таъминланган. Йил бошидан бери ушбу МФЙга истеъмолчиларига 15 тоннага яқин суюлтирилган газ етказиб берилган бўлиб, амалда белгиланган режа 110 фоизга бажарилмоқда...”

Вилоятимиз аҳоли хонадонлари ва бошқа турдаги истеъмолчиларга жорий йилнинг 1-чораги давомида 22 минг 267 тоннасуюлтирилган газ истеъмолчиларга етказилди. Бу дегани, 1 миллион 113 минг 350 дона маиший газ баллонлари “айланма” усул орқали алмаштирилиб берилди, демакдир. Ўтган вақт мобайнида, белгиланган режани “Қорасувшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими 115 фоизга, “Хўжаободтумангаз” 113 фоизга, “Марҳаматтумангаз” ва “Улуғнортумангаз” газ таъминоти бўлимлари110 фоизга,Балиқчи, Булоқбоши ва Избоскан туманлари ходимлари ҳам 108 фоиздан ошириб бажардилар.

"Ҳудудугаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати