2025 йилнинг беш ойи давомида андижонликларга 34 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилди

02.06.2025 205
Об-ҳавонинг ҳар қандай бўлишидан қатъий назар газ соҳаси ходимлари аҳолига бир маромда суюлтирилган газ етказиб беришда давом этишмоқда. Зеро, маиший эҳтиёжларини қондиришда ва табиий газ етиб бормаган ҳудудларда истеъмолчилар учун суюлтирилган газнинг ўрни беқиёс.
Булоқбоши туманидаги “Қақир” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Тошкони” кўчаси Андижон вилоятнинг энг чекка ҳудудларидан бир ҳисобланади. Имом тоғлари ён бағрида жойлашган ушбу маҳаллага “Булоқбошитумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан суюлтирилган газ ўз вақтида олиб келинмоқда.
“...“Қақир”ликлар ҳам суюлтирилган газни онлайн тизим асосида олмоқдалар, - дейди “Булоқбошитумангаз” газ таъминоти бўлимининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўлими етакчи муҳандиси Музаффар Арипов. –Уларнинг ҳар бири ID карталар билан таъминланган. Маиший газ баллонлар эса махсус бар кодлик ёрлиқлар билан таъминланган. Бугун мазкур маҳаллада яшовчи барча 1 175 нафар истеъмолчимиз об-ҳавонинг ҳар қандай шароитида ҳам суюлтирилган газ билан таъминланмоқдалар..”
Вилоятимиз аҳоли хонадонлари ва бошқа турдаги истеъмолчиларга жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида 34 минг 100 тоннасуюлтирилган газ истеъмолчиларга етказилди. Бу дегани, 1 миллион 705 минг дона маиший газ баллонлари “айланма” усул орқали алмаштирилиб берилди, демакдир. Ўтган вақт мобайнида, белгиланган режани “Қорасувшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими 106 фоизга, Пахтаобод тумани 104 фоизга, “Қўрғонтепатумангаз” ва “Булоқбошитумангаз” газ таъминоти бўлимлари 102 фоизга, Андижон, Жалақудуқ ва Избоскан туманлари ходимлари ҳам 100 фоиздан ошириб бажардилар.
"Ҳудудугаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати