Андижонда

2026 йил – Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили Сарновул маҳалласи: аграр қишлоқдан саноатлашган ҳудуд сари


19.02.2026   57

Айни кунларда Балиқчи туманидаги Сарновул маҳалласида кенг кўламли бунёдкорлик ва ислоҳотлар ижроси амалга оширилмоқда. Илгари асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ҳудуд босқичма-босқич саноатлашган, иқтисодий салоҳияти юксак маҳаллага айланиб бормоқда.

Маҳалла ҳудудида қатор муҳим инвестиция ва тадбиркорлик лойиҳалари ҳаётга татбиқ этилаётгани аҳамиятли. Жумладан, тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, спорт жиҳозлари тайёрлаш корхоналари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, паррандани сўйиш, қайта ишлаш ва қадоқлашга ихтисослашган замонавий мажмуалар ташкил этилмоқда.

Бундан ташқари, биомембранали ховузлар асосида форел балиқ етиштириш, лимончиликни ривожлантириш ҳамда фармацевтика соҳасидаги ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилаётгани ҳудуд иқтисодиётини диверсификация қилишга хизмат қилаётир. Ушбу лойиҳалар янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Яна бир хайрли ҳаракат, йўл инфратузилмасини яхшилаш доирасида пиёдалар йўлаклари барпо этиш ишлари ҳам тизимли равишда амалга оширилмоқда. Аҳоли хавфсизлиги ва қулай ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида замонавий талаблар асосида пиёдалар учун мўлжалланган махсус йўлаклар қурилмоқда.

Янги пиёдалар йўлаклари ёритиш мосламалари билан таъминланган. Бу, айниқса, мактаб ўқувчилари, кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратишга қаратилган.

Амалга оширилаётган ишлар маҳалла аҳолисининг кундалик ҳаётида қулайликларни ошириш, пиёдалар ҳаракатини тартибга солиш ва умумий инфратузилмани замонавий қиёфага келтиришга хизмат қилмоқда.