30 июль – Халқлар дўстлиги куни: БИЗ – БИР ЗАМОН ВА БИР МАКОН ФАРЗАНДЛАРИМИЗ
30.07.2021 888
Бугунги кунда Ўзбекистонда 133 та миллат ва элат вакилларининг ўзаро тотувлиги, диний конфессия вакиллари ўртасидаги бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик – давлат ва жамият тараққиётини белгиламоқда.
Бинобарин, Давлат раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи банди ҳам айни хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишларга қаратилган.
Зеро, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, конфессиялараро ҳамжиҳатлик ва маданиятлараро мулоқот муҳитини мустаҳкамлаш олиб борилаётган ислоҳотларнинг узвий ва мантиқий қисми эканлигини яна бир бор намоён этмоқда.
Шу аснода таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда миллатлараро муносабатлар ва дин соҳасида юртимизда 50 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ва
Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аксарияти фуқароларнинг дини ва миллатидан қатъи назар, ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш, шу жумладан, жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш имкониятини оширишга мустаҳкам замин яратмоқда.
Шунингдек, 2021 йил 10 февралда қабул қилинган “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги, жорий йилнинг 5 июлида қабул қилинган янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари диний бағрикенглик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, диннинг асл моҳиятини англаш, бузғунчи ёт ғояларга қарши иммунитет ҳосил қилиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади.
Андижон вилоятида 5 та: уйғур, қирғиз, корейс, рус ва арман миллий-маданий марказлари фаолият кўрсатмоқда.
Мазкур марказлар томонидан юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, дўстлик, аҳиллик, ҳамжиҳатлик, биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш, янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида бир тан-у, бир жон бўлиб бирлашиш ҳамда ҳаракат қилиш каби эзгу ғоялар тарғиб этилмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, барча замондошларимизни ушбу қутлуғ ва табаррук сана 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз. Юрт тинчлиги, Ватан равқнақи ва халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган эзги ва хайрли ишларда янги муваффақиятлар тилаймиз.
ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси
