Атрофга назар

30 МАЙ – МИРТEМИР ТУҒИЛГАН КУН


30.05.2024   377

Ўзбекистон халқ шоири Миртемир Турсунов 1910 йил 30 майда Туркистон шаҳри яқинидаги Эски Иқон қишлоғида туғилган.

Шоир ҳалқ ижодидан илҳомланиб, «Аждар», «Дилкушо», «Сув қизи», «Ойсанамнинг туйида» каби достонларни яратди. Бу асарлар 30 йиларнинг иккинчи ярмидаги ўзбек шеъриятининг ривожланишига муҳим ҳисса бўлиб қўшилган.

Унинг уруш йилларида яратилган «Вабо», «Ўч», «Бу-менинг Ватаним», «Она шаҳар», «Денгиз буйида», «Мард йигит, ёринг бўлай», «Пилла», «Кўзларим йўлингда» каби шеърларида душманга нафрат ҳисларини жанговор руҳда ифодалайди.