Андижонда

30 йиллик фаолият - келгуси режаларга қанот


27.10.2023   85

“Соғлом авлод учун” ҲҚБҲЖ Фондининг 30 йиллиги муносабати билан фонднинг Андижон вилоят бўлимида тадбир ташкил этилди. унда фонд ходимлари ҳамда бошқарма тизимидаги фаоллар иштирок этдилар.

Дастлаб қатнашчилар Фонд фаолияти батафсил ёритилган тақдимот билан танишдилар. Тарқатилган буклетлар иштирокчиларнинг тадбир асоси хусусидаги барча саволларига хизмат бўлди.

  • Бугун мамлакатимизда соғлом, баркамол ёш авлодни шакллантириш ва тарбиялашда эришилган натижалар халқаро миқёсда юқори эътирофга сазовор бўлмоқда, - дейди “Соғлом авлод учун” хайрия фонди вилоят минтақавий филиали директори Гулнаҳор Абдуллаева. – Албатта, ҳудудий филиаллардаги фаолиятимиз доирасида энг чекка ҳудудларгача кириб боришга, фонднинг мақсадларидан келиб, халқимизга зарурий кўмакларни кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. 30 йил оз фурсат эмас, ўтган даврнинг сарҳисоби одамларимизнинг фонд фаолиятидан розиликларида намоён бўлаётганини қувонч билан айта оламан.

Фонд томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ўтказилган мана шундай тарғибот тадбири амалга оширилаётган олиҳиммат мақсад ва вазифалар замирида хайрли ниятлар мужассам эканлигини яна бир бор кўрсатди. Яхшиликларнинг мана шундай кўринишларда бардавом бўлиши янги хайрли тадбирларга уланиб кетаверади.

З. РАҲМОНОВА