5 ЙИЛ ИЧИДА ҚУРИЛГАН ГЭСЛАР БЎЙИЧА МАМЛАКАТИМИЗ МДҲ ОРАСИДА БИРИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ
18.07.2022 479
МДҲ мамлакатлари ичида ўтган 5 йил давомида гидроэнергетика соҳасида янги ГЭСларни фойлаланишга топшириш бўйича Ўзбекистон етакчи ўринни эгалламоқда. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотларга кўра, сўнгги беш йил ичида мамлакатимизда ўтган 5 йиллик қисқа давр мобайнида 11 та янги ГЭС қуриб фойдаланишга топширилган. Бу даврда Россияда жами 6 та, Тожикистонда 1 та, Қозоғистонда 3 та, Озарбайжонда 5 та, Беларусда 2 та янги ГЭСлар ишга туширилганлиги таъкидланди. Ўтган беш йилликда Украина, Молдова, Грузия, Қирғизистонда янги ГЭСлар ишга туширилмаганлиги билдирилди.
