Атрофга назар

50 ёшдан кейин тунда телефон “титкилаш” фойдали!


23.10.2023   80

Мутахассислар ушбу кутилмаган тавсияни бераётганларининг сабаби бор, албатта.

Кекса ёшлиларнинг тонгда ҳаддан ташқари эрта уйғониб олишлари бор гап. 50 ёшдан кейин бу ҳолат янаям ортади. Бу муаммоли ҳолатнинг олдини олишга ёрдам берувчи оригинал усул айни тавсиядир.

Инсон ёши улғайгани саритана ички томонидан ҳам, ташқи томондан ҳам ўзгаради. Бу эса табиийки уйқу фаолиятига ҳам таъсирини ўтказади.

Дастлаб мия қаришни бошлайди. Бу ҳақида Калифорния университети Уйқу ва циркад фанлар маркази директори, доктор Сайрам Партасарати шундай дейди:

  • Мия ташқи сигналлар, жумладан, ботаётган қуёш нури, ижтимоий сигналлар ва жисмонийфаолликни аввалгидек яхши қабул қила олмайди. Айнан мана шу сигналлар иносн миясига унинг 24 соатлик циркад циклининг қаерида эканлигини аниқлашга ёрдам беради. Оддий мисол, агар ўсмир мияси кечки овқат вақтида ҳадемай ухлаш кераклигига ишора қилиб турса, катта ёшли инсонларда ана шу боғлиқликка путур етган бўлиши мумкин. Вақт сигналларини яхши сеза олмаслик катта ёшли инсонларнинг кун тартибидаги ўзгаришлар ва уларнинг вақтга мослашишлари қийин эканлигининг асосий сабабларидандир.

Шунингдек, кексалик ёруғликка нисбатан таъсирчанлик даражасини ҳам пасайтиради. Яъни, кўриш қобилиятида бўладиган ўзгаришлар асаб тизими томонидан қабул қилинадиган ёруғлик стимуляциясининг интенсивлигини пасайтиради. Бу ҳам “циркад соатлар” ишўига таъсир қилади.

Партасаратининг таъкидлашича, кекса ёшли инсонлар кечроқ ухлаб, кечроқ уйғонишни истасалар, барчасининг аксини бажаришлари – кечки пайт ёрқин нур таратувчи экранлардан узоқлашмасликлари, телевизор кўришлари, телефонда китоб ўқишлари керак. Улардан таралаётган ёруғлик мияга хали-вери мелатонинга эҳтиёж йўқлиги ва организм тетик ҳолда туриши кераклигини хабар беради. Бундан ташқари, қуёш чиққандан кейин ҳам хонадаги чироқни ёқиқ қолдириш лозим. Аммо бу ерда меъёрга амал қилиш муҳим. Йўқса, циркад ритми ухлашга ҳаддан ташқари кеч ётиш ва экранларга боғланиб қолиш ҳисобига бузилади.

Шунингдек, кечки пайт спиртли ичимликлар истеъмоли ҳам умуман мумкин эмас. Чунки ичимлик қаттиқ ухлашга ёрдам берса-да, уйқу сифатига салбий таъсир кўрсатади. Жисмоний машқлар эса аксинча, уйқу сифатини сезиларли даражада яхшилайди.