600 ДОЛЛАР ПОРА ТАЛАБ ҚИЛГАН ФИРИБГАР УШЛАНДИ
24.05.2022 426
Жорий йилнинг 16 май куни фуқаро А.Ж.нинг аризасига асосан Андижон вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Жалақудуқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, фуқаро Т.Х. ариза муаллифи А.Ж.ни тиббиёт бирлашмасига «Компьютер инженерлиги» вазифасига ишга жойлаб қўйишини айтиб, 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ҳамда 25, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
