724 ТА МАҲАЛЛАДА САЙЛОВЛАР ЯКУНЛАНДИ
26.05.2022 486
Фуқаролар йиғини раиси сайловлари вилоятимиздаги барча маҳаллаларда кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда. 16 та шаҳар ва туманлардаги ҳар бир сектор ҳудудида биттадан маҳалладаги сайловлар намунали ўтказилди.
- 25 май кунги натижаларга кўра, - дейди сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси Ҳамиджон Оманов, - 887 та маҳалладан 724 тасида раислар сайланди. Бу умумий кўрсаткичнинг 81,6 фоизини ташкил этади. Раисларнинг 143 нафарига қайтадан ишонч билдирилди. 578 нафари бу йўналишга янги кириб келган бўлса-да, аҳоли вакилларининг энг кўп овозини олдилар.
3 та маҳалла фуқаролар йиғинида сайлов қайта ташкил этилиши эълон қилинди. Сайланган раисларнинг 685 нафари (95 фоизи) олий маълумотли.
Шу кунга қадар Хонобод шаҳрида, Булоқбоши, Бўстон, Жалақудуқ, Избоскан, Улуғнор туманларидаги барча маҳаллаларда сайловлар белгиланган тартиб-тамойиллар асосида ташкил этилди ва якунланди.
Гулжаҳон ЖАББОРОВА.
