Атрофга назар

Абдулла Арипов Париж-2024 Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат томонидан бериладиган мукофот пуллари ҳақида хабар берди


03.07.2024   225

Париж-2024га тантанали кузатиш маросими пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Биринчи ўринга 200 000 доллар

Яъни, Олимпиада чемпионлари 200 000 АҚШ доллари, кумуш медаль соҳиблари 100 000, бронза медаль совриндорлари эса 50 000 долларга эга бўлади.

Маълумот учун, Токио-2020 Олимпия ўйинларида олтин медаль олган ҳамюртларимизга пул мокофотидан ташқари Таҳоэ автомобили ҳамда 4 сотихли, 3 хонали ҳовли совға қилинган эди. Бронза медалига эга чиққанларга эса Чевролет Траилблазер ва 2 хонали уй берилган.