АДИРЛИКЛАР УЗРА УЙҒОНАЁТГАН ТАБИАТ
27.03.2022 986
Чор атрофда баҳорий кайфият, руҳий янгиланиш, меҳр-оқибат, яратувчанлик ва бунёдкорлик, “Инсон қадри учун!” деган юксак ғояни ўзида акс эттирган шиорлар ҳамда паннолар...
Жорий йилдаги баҳор сайилларини ўтказиш учун янги Андижон массиви адирликларининг танлангани бежиз эмас, албатта. Чунончи, бундай сайиллар Она табиат уйғонаётган паллада одамларга беқиёс руҳий, маънавий, маърифий қувват беришининг рамзий маъноси бор.
Диққатни тортгувчи яна бир ҳолат:
Адирликлар устидаги осмонда кўклам элчилари – варраклар парвози! Уларнинг завқи бу ерда жам бўлганларнинг нигоҳларидаги, юзларидаги баҳорий кайфиятда намоён.
