Андижонда

АДЛИЯ ИДОРАЛАРИ ТОМОНИДАН 31 МИНГ 180 ТА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТИ АНИҚЛАНДИ


23.01.2022   247

Андижонда вилоят Адлия бошқармасининг 2021 йил давомидаги фаолияти хамда жорий йил режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда мамлакатимизда адлия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Анжуманда Андижон вилояти адлия бошқармаси ва унинг туман, шаҳар тизимларида ўтган 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

- Бошқарма ва унинг туман, шаҳар бўлимларига 2021 йилда 4 минг 787 та мурожаат келиб тушган, - дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳаммадбобур Каримов. - Мурожаатларнинг 3 минг 409 таси ёки 93 фоизи ҳал этилди. Хусусан, 2 минг 990 та мурожаат қаноатлантирилди, 1 минг 292 та мурожаат бўйича мурожаат қилувчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга
285 та тақдимнома, судларга 24,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ундириб бериш бўйича 480 та даъво аризаси, 45 та маъмурий таклиф киритилди.

Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 239 та тақдимнома, суд идораларига 1 минг 3 та даъво ариза ва маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 41 та таклиф киритилди.

Адлия тилими мутахассислари томонидан ўтган йили 329 марта ўрганишлар ўтказилди. Ўрганишлар давомида 31 минг 180 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Адлия идоралари томонидан мазкур қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича турли ташкилотларга 1 минг 712 та тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида фуқароларга 3 миллиард 965 ммиллион сўм миқдоридаги маблағ қайтарилди, шунингдек, 72 та ҳужжат ижроси тўхтатилди, 2 минг 18 та ҳужжат бекор қилинди, 833 та шахс интизомий жавобгарликка тортилди, 43 таси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Бошқарма, унинг туман, шаҳар адлия бўлимлари томонидан аҳолини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш учун зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида 418 та мониторинг тадбирлари ўтказилди.

Анжуманда бошқарма ҳамда адлия бўлимлари томонидан 142 та қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги, 116 та қарор лойиҳага и туман адлия бўлимларининг тегишли хулосалари тақдим этилганлиги, 26 та қарор лойиҳаси эса белгиланган талабларга риоя қилинмаганлиги сабабли қайтарилганлиги қайд этилди.

Шунингдек, анжуманда юридик хизмат фаолиятини тартибга солиш, Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари фаолияти юзасидан ҳам маълумотлар тақдим этилди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олди.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА