АДОЛАТ ТАРАФДОРИ БИЗ БИЛАН
09.04.2022 707
Адолат курашчиси, буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг таваллуд куни олдидан Андижон давлат тиббиёт институтида “Биз – Темурийлар авлодимиз!” мавзусидамаданий тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбир ўзига хос байрамга айланди. Унда сўз олганларАмир Темур ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган улуғ сиймолардан бири эканлиги, давлат бошқарувида ўзига хос йўл тутгани, айниқса доим адолат тарафдори бўлгани барчамиз учун ибрат мактаби эканлигини таъкидладилар. Унинг тарихини ўрганишёшларда ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришга хизмат қилади.
Саҳнада АмирТемур ва темурийлар сиймоси гавдаланди. Ижодкор ёшлар бир зум йиғилганларни тарих сари бошлади.Саҳна кўринишларидаАмир Темурнинг миллий давлатчилик тарихи, илм-фан, маданият, бунёдкорлик ва бошқа соҳалардаги улкан мероси, темурийларнинг дунё тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси ўз ифодасини топди. “Темур тузуклари” ва бошқа тарихий манбалар хусусидаги фикрлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.Асосийси, тадбир ёш авлоднинг тарихимизга оид билимини, улуғ бобомиз сиймосига ҳурмат-эҳтиромини янада юксалтирди.
