Агар ҳаётимни қайта яшай олсам эди...
25.06.2024 238
Улуғ адиб Хорхе Луис Борхеснинг 85 ёшидаги орзулари:
Агар ҳаётимни қайта яшай олсам эди...
Кўпроқ хато ва таваккал қилишга ҳаракат қилардим;
Мукаммал бўлишга интилмаган бўлардим ва ҳамма нарсага оддийроқ қарардим;
Тез-тез саёҳат қилардим, қуёш ботишини томоша қилишни хоҳлардим, тоғларга чиқардим, дарёларда сузган бўлардим;
Баҳор бошида туфлиларимни ечардим ва кузнинг охирида уни қайта киярдим;
Ёш болалар билан кўпроқ ўйнардим;
Лекин мен 85 ёшдаман, ўлаётганимни биламан.