Андижонда

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИ Ш.ШЕРМАТОВ АНДИЖОНДА


29.04.2022   495

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов Андижонда ушбу соҳа хизматларини, дастурлаш тизимининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган хажми ва экспортни ошириш мақсадида вилоятимизга ташриф буюрди. Дастлаб, Марҳаматда туман ҳокими Бобуржон Йўлдошев биргалигида халқаро логистика компаниялари – «Ershi Logistic» ва «Cargo Prime» фаолияти билан танишди.Ҳозирги кунда Марҳаматда фаолият олиб бораётган корхоналарни кенгайтириш, вилоятнинг бошқа туманларида ўз филиалларини ташкил этиш учун «Ўзбектелеком» АК ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ биноларида қулай инфраструктурага эга БПО марказлари ташкил этилиб, ушбу марказларни имтиёзли шартларда фойдаланишга бериш, Ўзбекистон Республикасидаги IT корхоналарига берилган солиқ имтиёзлари билан таништириш ҳамда уларни қийнаётган муаммоларга қонуний ечим топиш масаласи илгари сурилди.

Шунингдек, вазир бошчилигида Андижон шаҳридаги «Рақамли шаҳар» технологик паркида соҳа ташкилотлари масъуллари, жисмоний ва юридик шахслар, тадбиркорлик субъектлари, талаба-ёшлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Жараёнда,IT соҳасида инвестициялар жалб қилиш, илмий салоҳиятни ошириш, фрилансерлик ва аутсорсинг хизматларини ривожлантириш, дастурий маҳсулотлар экспортини ошириш, фуқаролар томонидан телекоммуникация хизматлари, хусусан, телефон ва почта алоқаси, мобил алоқа, интернет хизматлари сифати, IT-йўналишида ўзларини қийнаётган аниқ муаммо ва масалалар кўтарилди ҳамда АКТ технологиялари хизматлари сифатини ошириш бўйича таклифларини билдирди.

Жараёнда Ҳиндистоннинг Андижон шаҳридаги Шарда Университети «Bachelor of technology» кафедраси декани доктор Пуджа университет талабаларини вилоятдаги IT корхоналарида малака ошириш имконини яратиш масаласида мурожаат қилди. Вазир таклифни маъқуллаб, тегишли масъул ходимларга вазифалар берилди.